Ўзбекистон | 10:50 / 17.12.2021
8791
1 дақиқада ўқилади

Фото: Шавкат Мирзиёев кореялик ватанпарварлар хотирасига эҳтиром кўрсатди

Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида Сеулдаги миллий қабристондаги ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 17 декабрь куни Сеулдаги миллий қабристонга ташриф буюриб, марҳумлар хотирасига эҳтиром кўрсатди.

Бу ерда Корея мустақиллиги учун курашган ҳамда урушларда ҳалок бўлган инсонлар, мамлакат ривожига катта ҳисса қўшган давлат ва жамоат арбоблари дафн этилган. Шу боис у табаррук қадамжо сифатида эъзозланади. Хорижий давлатлар раҳбарларининг бу ерга келиши корейс халқига ҳурмат ифодаси ҳисобланади.

Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида мазкур қабристондаги ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди ва эсдалик битиги қолдирди. Бу битик мажмуа музейидан жой олади.

Давлат раҳбари Фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзди.

Мавзуга оид