Видео: Кучли ёғингарчиликдан сўнг Наманган кўчаларини сув босди
Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳри кўчаларини сув босгани акс этган видеолар тарқалди. Бу видеоларда «Лола» бозори ва Наманган давлат университети атрофидаги кўчаларни сув босганини кўриш мумкин.
18 декабрь куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келганди.
Гидрометеорология хизмати маркази метеорологи Эркин Абдулаҳатовнинг ёзишича, 19 декабрь куни кечаси ва 20 декабрга ўтар кечаси Тошкент вилояти тоғ ва тоғолди ҳудудларида кўп миқдорда ёғингарчилик (ёмғир—қор) кузатилган. Айрим кузатув ҳудудларида 20 миллиметргача ёғин ёғиб қўйган.
«20 декабрга ўтар кечаси эса нам ҳаво оқимлари шарққа томон силжиб, Наманган вилоятига яхшигина ёғингарчилик келтирган.
Масалан, Наманган шаҳрида 10 миллиметр оралиқда ёғиб ўтган ёмғир шаҳарнинг айрим кўчаларида сув босиш ҳолатларини келтириб чиқарган», дея ёзади у.
Мавзуга оид
19:43
Наманганда лицензиясиз Умра тадбирини ташкил этган фирма жаримага тортилди
16:20 / 06.01.2025
Наманганда шифокорлар боланинг ҳаётини сақлаб қолди
07:34 / 23.12.2024
40 млн сўмлик пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди
19:05 / 26.11.2024