МРБ вакили АҚШ фуқаролик уруши ёқасида эканини айтди
Сан-Диегодаги Калифорния университетининг халқаро алоқалар кафедраси профессори ва Марказий разведка бошқармасининг махсус ишчи гуруҳи аъзоси Барбара Уолтер АҚШ фуқаролик уруши ёқасига келиб қолганини айтди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.
Экспертнинг таъкидлашича, у охирги 30 йил ичида дунёда юз берган фуқаролик урушларини ўрганиб чиққан ва 4 йилдан бери бу жиҳатдан АҚШни ўрганмоқда. Профессорнинг айтишича, АҚШда айни вақтда фуқаролик уруши яқинлашаётганидан дарак берувчи иккита кучли омил кузатилмоқда.
Бундай аломатлардан бири анократия, яъни демократик институтларнинг заифлашиши ва уларнинг авторитар элитага бўйсунишидир. Фуқаролик урушининг иккинчи аломати ички сиёсий, ирқий ёки маданий қарама-қаршиликдан жамиятга нифоқ солишда фойдаланувчи гуруҳлар пайдо бўлгани ҳисобланади.
Аввалроқ америкалик генераллар 2024 йилги президентлик сайловларидан кейин АҚШда фуқаролик уруши юз бериши мумкинлигини айтишган. Уларнинг фикрича, АҚШ қуролли кучларига “турли қарашлар ва келиб чиқишга эга шахсларнинг қабул қилиниши” ва армия ичида жамиятдаги ихтилофни акс эттирувчи исён юз бериши эҳтимолдан холи эмас.
АҚШда охирги йилларда ирқий, сиёсий ва ҳоказо турдаги қарама-қаршиликлар тобора кучайиб бормоқда.
Мавзуга оид
17:40
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05
АҚШда сўнгги 4 йилда 749 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
16:18
“Канални савол-жавобсиз қайтариб оламиз” – Трамп Панамага таҳдид қилди
15:04