Ўзбекистон | 11:00 / 23.12.2021
13814
4 дақиқада ўқилади

“Олтин Ҳумо” миллий киномукофотининг тантанали маросими бўлиб ўтди 

Фото: Кинематография агентлиги

Бугун Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан Киночилар уйида анъанавий “Олтин Ҳумо” миллий киномукофотининг тантанали маросими бўлиб ўтди. Аввал киноюлдузлар ва ижодкорлар анънавий қизил йўлакчадан ўтишди. 

Тадбир бошида кино соҳасида йил давомида амалга оширилган ишлар акс этган махсус видеоролик тақдим этилди. Сўнгра, бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов, Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси раиси Матёқуб Матчонов сўзга чиқишди. Барчани байрам шукуҳи билан муборакбод этишди. 

Фото: Кинематография агентлиги
Фото: Кинематография агентлиги

Тадбир давомида ўтганлар ёд этилиб, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. Ўзбек киносининг дарғалари тадбир давомида яна бир бор эсланиб, сўнгра тадбир давомида МДҲ давлатларидан ташриф буюрган меҳмонлар таништирилди. 

Фото: Кинематография агентлиги

Тадбир давомида Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров кинодаги фаолиятини ёдга олиб, “Темир хотин” фильмидаги саундтреки билан меҳмонларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Фото: Кинематография агентлиги

Шунингдек, Маданият вазири, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков “Санъатдан бахтини топганлар” номли қўшиғини ижро этди. 

“Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимоти қуйидаги номинациялар бўйича ўз эгаларига топширилди:

  • Энг яхши ҳужжатли фильм: “Халқ жасорати”, режиссёр Али Ҳамроев;
  • Энг яхши анимацион фильм: “Автосаргузаштлар 4”, режиссёр Абдулатиф Ҳайдаров;
  • Энг яхши компютер графикаси: “Ибрат” фильми учун Дилшод Латифхўжаев;
  • Энг яхши кино бастакори: “Рангсиз тушлар” фильми учун Убайдулла Каримов;
  • Энг яхши монтаж иши: “Тенгиз” фильми учун Хуршид Алихўжаев;
  • Энг яхши грим рассоми: “Илҳақ” фильми учун Зилола Собирова;
  • Энг яхши либос бўйича рассом иши: “Илҳақ” фильми Зуҳра Ғаниева;
  • Энг яхши рассом иши: “Қўқон шамоли” фильми учун Исобек Эгамбердиев;
  • Энг яхши овоз режиссёри: “Илҳақ” фильми учун Анвар Файзуллаев;
  • Энг яхши сценарий: “Рангсиз тушлар” фильми учун Умид Ҳамдамов;
  • Энг яхши операторлик иши: “Илҳақ” фильми учун Жаҳонгир Ибрагимов;
  • Энг яхши режиссёрлик иши: “Рангсиз тушлар” фильми учун Аюб Шаҳобиддиннов;
  • Энг яхши аёл роли: “Илҳақ” фильми учун Дилором Каримова;
  • Энг яхши эркак роли: “Ибрат” фильми учун Карим Мирҳодиев;
  • Томошабин меҳрини қозонган фильм “Қор ёғмоқда, оппоқ қор”, режиссёр Рихсивой Муҳаммаджонов,
  • Йилнинг энг яхши фильми “Илҳақ” фильми учун режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов.

“Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимотига хорижий меҳмонлар, ижодкорлар, мутахассислар, блогерлар ва ёшлар ташриф буюришди.

Маълумот учун, эртага режиссёр Азамат Аҳроровнинг “Лолагулим” кинокартинасининг илк катта премьераси бўлиб ўтади.

Фото: Кинематография агентлиги
Фото: Кинематография агентлиги
Фото: Кинематография агентлиги
Фото: Кинематография агентлиги
Фото: Кинематография агентлиги
Фото: Кинематография агентлиги
Фото: Кинематография агентлиги
Фото: Кинематография агентлиги
Фото: Кинематография агентлиги

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид