Жаҳон | 14:55 / 30.12.2021
5723
1 дақиқада ўқилади
"Аш-Шабоб" жангарилари Сомали марказидаги шаҳарни эгаллаб олди
Жангарилар бир неча марта ҳужум қилиш орқали шаҳар устидан назорат ўрнатган.
"Аш-Шабоб" террорчилик гуруҳи жангарилари Сомали марказидаги Хиршабелл штатида жойлашган Балад шаҳрини эгаллаб олди. Бу ҳақда Garowe портали хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, жангарилар бир неча марта ҳужум қилиш орқали шаҳар устидан назорат ўрнатган. Ҳозирда шаҳарда юз бераётган воқеалар борасида маълумот берилмаган.
Ўтган кунлар давомида жангарилар Галмудуг штатидаги бир нечта шаҳарни қўлга киритган.
Сомалида "Аш-Шабоб" жангарилари 2008 йилдан буён турли портлашлар ва ҳужумлар уюштириб келади. Гуруҳ аъзолари сони етти минг атрофида.