Ўзбекистон | 16:48 / 30.12.2021
9942
1 дақиқада ўқилади
Самарқандда Nexia машинаси каналга тушиб кетди
Самарқанд вилояти Оқдарё туманида каналга тушиб кетган Nexia ФВБ ходимлари томонидан махсус техника ёрдамида олиб чиқилган.
Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 30 декабр куни Оқдарё тумани Миёнкол маҳалласида содир бўлган. Nexia машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, маҳалла ичидан оқиб ўтган сув каналига тушиб кетган.
Воқеа жойига зудлик билан туман ФВБ қутқарувчилари ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари етиб келган. Ярим соат давомида қутқарувчилар махсус техника ёрдамида машинани каналдан олиб чиқишган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган ва ҳалок бўлмаган.
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
19:08 / 16.12.2024