Ўзбекистон | 16:32 / 01.01.2022
39947
2 дақиқада ўқилади

Жамоат хавфсизлиги департаментида тайинловлар амалга оширилди

Республика «ГАИ» раҳбари, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи, унинг биринчи ўринбосари ва ППХ раҳбари ўринбосари Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғига ўринбосар этиб тайинланди.

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Полковник Олим Чориқулович Саидов ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари – йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Олим Саидов

Олим Саидов 2019 йил ноябридан буён ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Полковник Бахтиёр Эркинович Бердиалиев ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бахтиёр Бердиалиев

Бахтиёр  Бердиалиев 2019 йил ноябридан буён ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи эди.

Подполковник Даврон Абдуғаниевич Азизов ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари – жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Даврон Азизов 2019 йил ёзидан буён ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Полковник Аманбай Тлеубаевич Оринбаев ИИВ Пробация хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Оринбаев 2020 йил февралидан буён ИИВ Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлган.

  • Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 30 ноябрда Ўзбекистон президентининг «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзоланиб, Жамоат хавфсизлиги департаментининг вазифалари белгиланганди.
  • Маълумот учун, 2021 йил апрелидан буён полковник Бекмурод Абдуллаев Жамоат хавфсизлиги департаментига раҳбар ҳисобланади.

Мавзуга оид