Ўзбекистон | 12:14 / 05.01.2022
2954
1 дақиқада ўқилади

Қалбаки АҚШ долларларини муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

Қўқон шаҳрида қалбаки АҚШ долларларини муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушланган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қўқон шаҳар бўлимлари томонидан тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида фуқаро Х.М. ва А.И. фуқаро Ж.га қалбаки 4 700 АҚШ долларини 2 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Қўқон шаҳрида қалбаки пул ишлаб чиқарган шахс қўлга тушгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид