Ўзбекистон | 15:48 / 06.01.2022
6479
1 дақиқада ўқилади

2021 йилнинг декабрь ойида қайси маҳсулотлар қимматлашгани маълум қилинди

2021 йилнинг 1-31 декабрь кунлари апелсин, мандарин, лимон нархи арзонлашган бўлса, нок, бодринг, помидор каби маҳсулотлар қимматлашган.

Фото: Getty Images

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2021 йилнинг 1-31 декабрь кунлари «Тошкент қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори» АЖ (Қўйлиқ) ва Эски жўва (Чорсу) деҳқон бозорларидаги асосий истеъмол товарлари улгуржи нархларининг ўзгариши бўйича таҳлилий маълумотларни эълон қилди.

«Ушбу давр мобайнида бозорда узум (ризомат) 10 000 сўмга, апелсин 9 500 сўмга, мандарин 5 000 сўмга, лимон 2 500 сўмга, олма ва саримсоқ пиёз 1 500 сўмга, сариқ сабзи 1 350 сўмга, қизил сабзи 1 100 сўмга, ловия 1 000 сўмга ва картошка 125 сўмга арзонлаган.

Шу билан бирга, бақлажон 14 250 сўмга, булғор қалампири (қизил) 8 500 сўмга, булғор қалампири (яшил) 8 250 сўмга, нок (маҳаллий) 9 000 сўмга, нок (импорт) 5 500 сўмга, бодринг 7 125 сўмга, помидор 750 сўмга, нўхот 1 500 ва гуруч (аланга) 250 сўмга ошган», дейилади хабарда.

Давлат божхона қўмитасининг маълумотларига кўра, 2021 йил 1-31 декабрь кунлари умумий қиймати 94,2 млн долларлик жами 129,2 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинган.

Мавзуга оид