«Аччиқ сабоқ»: Назарбоевнинг қизи Қозоғистондаги воқеалар бўйича фикр билдирди
Алия Назарбоева ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик ҳамда ўзини ва отасини қўллаб-қувватлаганларга миннатдорлик билдирди.
Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи Алия мамлакатдаги воқеаларга илк бор изоҳ берди.
«Мамлакатимиздаги фожиали воқеалардан қалбим ларзада. Қурбонлар ва ҳалок бўлганлар учун оғриқ ва таассуфларимни билдиришга сўз тополмаяпман», — деб ёзди у.
«Бу аччиқ сабоқ тарихимиздаги энг сўнггиси бўлсин», — деб таъкидлади Алия Назарбоева.
У ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик ҳамда ўзини ва отасини қўллаб-қувватлаганларга миннатдорлик билдирди.
Алиянинг отаси Нурсултон Назарбоев омма олдида кўриниш бермаяпти. 8 январ куни унинг матбуот котиби Назарбоев Нур-Султонда эканини маълум қилганди.
Мавзуга оид
17:04 / 11.12.2024
Қозоғистонда куйдирги сабабли чорва учун мажбурий карантин жорий этилди
18:39 / 15.02.2024
Қозоғистон Ўзбекистондан тарихий мерос буюмларини қайтаради
18:33 / 14.02.2024
Қозоғистондаги ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари жабрланди
10:15 / 12.02.2024