Ўзбекистон | 10:20 / 22.01.2022
17827
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар 1400га яқин, бу навбатдаги рекорд кўрсаткич

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кун ичида 1390 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 4 бемор вафот этгани, яна пневмония ҳолатлари қайд этилаётгани ҳақида хабар берди.

Фото: Kun.uz

«2022 йил 21 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 212289 (+1390) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Ўзбекистонда кетма-кет тўртинчи кун кунлик ўсиш бўйича рекордлар янгиланмоқда, бундан аввалги энг юқори кўрсаткич бир кун олдин қайд этилган, кунлик ҳолатлар 1321тани ташкил этганди. 

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 57 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 41 нафари Андижон вилоятида,
  • 59 нафари Бухоро вилоятида,
  • 53 нафари Жиззах вилоятида,
  • 26 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 22 нафари Навоий вилоятида,
  • 45 нафари Наманган вилоятида,
  • 39 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 19 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 77 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 142 нафари Фарғона вилоятида,
  • 51 нафари Хоразм вилоятида,
  • 183 нафари Тошкент вилоятида,
  • 576 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Андижон вилоятида 16 нафар,
  • Бухоро вилоятида 60 нафар,
  • Жиззах вилоятида 14 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 18 нафар,
  • Наманган вилоятида 19 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 20 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 66 нафар,
  • Фарғона вилоятида 15 нафар,
  • Тошкент вилоятида 77 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 132 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 202149 (+437) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморлардан яна 4 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича касаллик қурбонлари сони 1536 нафарни ташкил қилди.

Шунингдек, кеча 289 нафар кишида пневмония аниқланди.

Мавзуга оид