Жамият | 13:55 / 24.01.2022
22640
1 дақиқада ўқилади

Навоийда Lacetti туя билан тўқнашиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Навоий вилоятининг Конимех туманида инсонлар ўлими билан боғлиқ автоҳалокат содир бўлди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Kun.uz манбасига кўра, автоҳалокат 22 январь куни содир бўлган. "Конимех-Боймурод" йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Lacetti машинаси йўлга бехосдан чиққан туя билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида машинада бўлган 3 киши воқеа жойида вафот этган.

Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, Lacetti катта тезликда ҳаракатланган.

Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий маълумот берилмади.

Бу Навоийда машина ва туя тўқнашган биринчи ҳолат эмас. 2021 йилнинг 2 октябрь куни ҳам Навбаҳор туманида «Навоий-Нурота» йўналишида ҳаракатланиб бораётган Spark машинаси туяни уриб юборган ҳамда қарама-қарши йўналишда келаётган Dаmas билан тўқнашганди.

Олдинроқ Навоийда ҳайвонлар билан боғлиқ автоҳалокатларнинг олдини олиш мақсадида чўл ҳудудидаги йўлларга ҳайвонлар макети ўрнатилганди.

Мавзуга оид