Жамият | 16:58 / 28.01.2022
9593
2 дақиқада ўқилади

Талабалар транспорт карталаридан фаол фойдаланишмоқда

Фото: ATTO

2021 йил давомида Тошкент шаҳридаги жамоат транспортида 80 мингдан ортиқ талабанинг транспорт карталари орқали тўловлар амалга оширилгани қайд этилди. Ушбу карталар ёрдамида амалга оширилган тўловларнинг умумий сони эса 19,7 миллион транзакцияни ташкил этади.

Қайд этиш жоизки, ўтган йили имтиёзли транспорт карталари орасида талаба карталари энг оммабоп ҳисобланар ва уларнинг улуши 68% ни ташкил этган эди. Иккинчи ва учинчи ўринларда мос равишда 18% ва 14% билан нафақаҳўр ва ўқувчи транспорт карталарига тўғри келган эди.

Ўтган йил давомида талаба карталари бўйича ўртача ойлик тўловлар сони 1,6 миллион транзакцияни ташкил этди. Шу билан бирга, минимал қийматлар ёзги даврда – июл ва август ойларида кузатилган, бунда ойлик тўлов қиймати 400 минг транзакциядан ошган. 2021 йил ноябр ойида талабалар транспорти карталаридан рекорд даражада фойдаланиш кузатилди, бунда карта орқали тўловлар 3,1 миллион транзакцияни ташкил этди.

Фото: ATTO

Жамоат транспорти турларидан талабаларнинг асосий қисми автобуслардан фойдаланади, уларнинг улуши 67% ташкил этмоқда. Қолган 33% ер ости транспортига тўғри келади. Метро йўналишлари орасида энг кўп талабалар сони “Чилонзор” йўналишида (54%), “Ўзбекистон” йўналишида эса камроқ (29%) ва “Юнусобод” йўналишида (13%) қайд этилган. Талабаларнинг атиги 4% айланма метро йўналишидан фойдаланган.

2021 йил якунига кўра, транзакциялар сони бўйича талабалар ўртасида энг оммабоп бўлган бекатлар “Чилонзор”, “Беруний” ва “Буюк Ипак йўли” ҳисобланади. Ушбу бекатларда транспорт карталари орқали тўловларнинг ўртача суръати қолган барча бекатлардан икки баравардан ортиқроқдир.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид