Ўзбекистон | 11:18 / 06.02.2022
8916
1 дақиқада ўқилади

Тахтақорача довонида кучли қор ёғмоқда (видео)

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтақорача довонида кучли қор ёғмоқда.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги об-ҳаво шароити туфайли довон вақтинча ёпилганини маълум қилди.

«6 февраль куни соат 11:00 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг Тахтақорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.

Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилмоқда. Тахтақорача довонининг қайта очилиши бўйича ФВВ матбуот хизмати қўшимча маълумот тақдим этади», дейилади хабарда.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраб, зарурат бўлмаса, довон йўлида транспорт воситасида ҳаракатланмасликни тавсия қилган.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» якшанба куни тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкинлигини, тоғли автомобиль йўлларда қор уюмлари ва кўриниш ёмонлашиши кутилаётганини маълум қилганди.
 

Мавзуга оид