Ўзбекистон | 08:48 / 07.02.2022
5357
1 дақиқада ўқилади

Тахтақорача довони қордан тозаланиб, автомобиллар ҳаракати учун очилди

Фото: ЙҲХХ

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтақорача довонидан ўтган автомобиль йўли қордан тозаланиб, транспорт воситалари ҳаракати учун очилди.

«Барча ҳайдовчилардан етарлича паст тезликда, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз», – дейилади Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарида.

Маълумот учун, 6–7 феврал кунлари Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида қор ёғмоқда. Тахтақорача довони 6 феврал куни ёғган қор туфайли вақтинча ёпилганди.

Мавзуга оид