Ўзбекистон | 11:27 / 10.02.2022
5242
2 дақиқада ўқилади

Ўсимлик ёғи импорти бўйича ҚҚСдан озод қилиш муддати узайтирилди 

Фото: РИА Новости

“Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.

Қонунга кўра, автомобиллар электрон аукцион орқали ижарага берилганда шартномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди.

Шунингдек, қуйидагиларнинг қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш муддати 2022 йил 30 апрелгача узайтирилди:

Ўзбекистонга ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;

ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма. 

Илгари бу муддат 2021 йил 31 декабргача эди.

Аввалроқ, Сенат ялпи мажлисида айрим озиқ-овқат маҳсулотлари импортига берилган имтиёзлар даври тугагач, май-декабр ойларида нархлар ошмаслиги борасида қандай чоралар кўрилаётгани маълум қилинганди.

Январ ойининг биринчи ҳафтасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йилда ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. Йил давомида қишлоқ хўжалиги соҳасида ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш чоралари кўрилади.

Мавзуга оид