Раҳмат Маматов Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди
Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Раҳмат Маматов Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, Шавкат Раҳмонов бошқа ишга ўтганлиги боис вилоят ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Раҳмат Маматов 1967 йилда Қашқадарё вилояти Қарши туманида туғилган. Маълумоти – олий, ҳуқуқшунос, полковник ҳарбий унвонига эга. У Қарши давлат педагогика институти ҳамда ИИВ академиясини тамомлаган.
Р.Маматов Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари, Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, ички ишлар вазири ўринбосари, ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Навоий вилояти Халқ қабулхонаси мудири, Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Республика маҳаллалар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси лавозимларида фаолият юритган.
Раҳмат Маматов 2020 йил февралидан буён Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимида ишлаган.
2017 йилдан 2019 йилга қадар Хоразм вилояти ИИБ раҳбари бўлган Шавкат Раҳмонов 2019 йилнинг июнида Самарқанд вилоятига «бош милиционер» бўлганди. Унинг кейинги фаолияти ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
- 11 феврал куни президент раислигидаги видеоселектор йиғилишида Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Одил Отахўжаев лавозимидан озод этилганди. Шунингдек, Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи Шуҳрат Сотволдиевга қатъий огоҳлантириш берилган, Андижон ва Самарқанд вилоятлари ЙҲХБ бошлиқлари ишдан олинган.
- Бундан олдинроқ, полковник Муҳиддин Жўраев Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди. 2019 йил ёзидан буён Фарғона вилояти ИИБга бошлиқ бўлган Дониёр Тошхўжаев қайси ишга ўтказилгани ҳақида маълумот йўқ.
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
19:08 / 16.12.2024