Жаҳон | 20:16 / 16.02.2022
18234
2 дақиқада ўқилади

Тайланд пойтахтининг номи ўзгариши мумкин

Қайд этилишича, пойтахтнинг янги номи барча қонун лойиҳаларини текшириш билан шуғулланувчи махсус комиссия қонун лойиҳасини маъқуллаганидан кейин кучга киради. 

Фото: Getty Images/Deejpilot

Тайланд қироллик жамияти офиси (ORST) Бангкок шаҳри номи Крунг Тхеп Маха Накхон деб ўзгартирилишини маълум қилди. Бу ҳақда Bangkok Post нашри хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда ушбу қарор танқид қилинганидан сўнг ORST шаҳарнинг аввалги номи расмий ҳужжатларда янги номдан сўнг қавс ичида кўрсатилишини маълум қилди. 

15 феврал куни ҳукумат бош вазир офисининг тегишли қонун лойиҳасини маъқуллаганди.

Крунг Тхеп Маха Накхон — бу дунёдаги энг узун ном сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган шаҳар номининг қисқартирилгани ҳисобланади. 

Пойтахтнинг тўлиқ номи 168 белгидан иборат бўлиб, Krungthepmahanakhonamonrattanakosinmahintharaayuthayamahadilokphopnoppharatratchathaniburiromudomratchaniwetmahasathanamonpimanawatansathitsakkathattiyawitsanukamprasit деб айтилади. Унинг таржимаси «Фаришталар шаҳри, буюк шаҳар, абадий хазина шаҳри, маъбуд Индра шаҳри, дунёнинг буюк пойтахти, тўққиз қимматбаҳо тош билан сийланган, бахтли шаҳар, фаровонликка тўла улкан қирол саройи, тангри маконини эслатувчи жой, Индра совға қилган ва Вишвакарман томонидан қурилган шаҳар» деган маънони билдиради.

Мавзуга оид