Жаҳон | 15:07 / 19.02.2022
14653
2 дақиқада ўқилади

ДХР ва ЛХРда умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилинди

Тан олинмаган Донецк ва Луганск халқ республикалари жума куни “Украина томондан ҳужум хавфи” туфайли аҳолини Россияга оммавий эвакуация қилишни бошлади.

Фото: Валентин Спринчак / ТАСС

Ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси Леонид Пасечник республика ҳудудида умумий сафарбарлик ўтказилиши тўғрисидаги фармонни имзолади.

"Луганск халқ республикаси ҳудудида умумий сафарбарлик эълон қилинсин", - дейилади фармонда.

Ҳужжатда қайд этилишича, 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган эркакларнинг ЛХР ҳудудини тарк этиши тақиқланади. 

Бундан ташқари, фармон билан давлат ижроия органлари корхона, муассаса, ташкилот ва фуқароларнинг транспорт воситалари ва “мудофаа эҳтиёжлари учун зарур” бошқа мулкларини олиб қўйиш ваколатига эга бўлди.

Аввалроқ Донецк халқ республикаси раҳбари Денис Пушилин умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилганди.

"Захирадаги юртдошларимизни ҳарбий комиссариатларга келишга чақираман. Бугун умумий сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзоладим", - деди Пушилин ДХР аҳолисига йўллаган видеомурожаатида.

Эслатиб ўтамиз, жума куни Донецк ва Луганск халқ республикалари “Украина томондан ҳужум хавфи” туфайли аҳоли Россияга оммавий эвакуация қилинишини маълум қилди. ДХР ва ЛХР назорати остидаги ҳудудлардан одамларни қўшни Ростов областига кўчириш бошланди.

Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга Донбассдаги республикалардан Ростовга келаётган қочқинларнинг ҳар бирига 10 минг рублдан тўлаш бўйича кўрсатма берган.

Мавзуга оид