Ўзбекистон | 08:19 / 20.02.2022
3975
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 28 февралгача қор кўчиши хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон тоғли ҳудудларида 2022 йил 19 февралдан 28 февралгача қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.
«Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», – дейилади хабарда.
Бундан аввал Ўзбекистонда дам олиш кунлари баҳорий об-ҳаво бўлиши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди.