Ўзбекистон | 22:18 / 22.02.2022
11705
1 дақиқада ўқилади

UzAuto Motors Malibu нархи оширилмаслигини маълум қилди

Фото: UzAuto Motors

UzAuto Motors компанияси Malibu автомобили учун шартнома тузиш тўхтатилгани юзасидан қўшимча изоҳ берди. Маълум қилинишича, контрактация тикланганидан кейин нархлар оширилмайди: аввалги нархда шартнома тузиш давом эттирилади.

Шу билан бирга, расмий муносабатда Malibu сотуви бўйича шартномалар қачон тикланишига аниқлик киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 22 феврал куни сотуви тўхтатилмасидан олдин мазкур моделнинг нархи 359 млн сўмдан бошланарди.

Таъкидлаш лозим, UzAuto Motors икки ойдан буён Spark, Nexia, Cobalt, Lacetti автомобиллари учун шартнома қабул қилмаяпти. ОАВда бу моделлар учун контрактация оширилган нархлар билан тикланиши ҳақида тахминлар бир неча бор янгради, бироқ компания, Malibu билан боғлиқ ҳолатдан фарқли равишда, бу тахминларни рад қилиб чиқмаган эди.

Мавзуга оид