Ўзбекистон | 21:48 / 01.03.2022
8742
1 дақиқада ўқилади
Саккиз нафар судья интизомий жазога тортилди
Судьялар олий кенгаши матбуот хизматининг хабар беришича, масъулиятсизлиги ва фаолиятида камчиликларга йўл қўйгани учун турли вилоятларда ишлаётган саккиз нафар судья интизомий жазога тортилди.
Жумладан;
- Бухоро вилояти Бухоро туманлараро маъмурий судининг раиси А. Бобомуродов;
- Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди раисининг ўринбосари И. Мирзаева;
- Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг судьяси Г. Тожибоева;
- Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьялари Э. Абдуллаев, Д. Олимов;
- Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг судьялари М. Абидов, З. Нуриддинов;
- Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси Ш. Очилов интизомий жазога тортилди.
Аввалроқ, ўн нафар судья масъулиятсизлиги ва йўл қўйган камчиликлари учун жазолангани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
11:05 / 10.11.2024
«Изоляторлар тўлиб кетган» – Олий суд раиси судьялар қатъиятсизлигининг оқибатлари ҳақида
15:50 / 09.09.2023
“Бизнинг халқ бефарқ эмас” – судлар ва судялар фаолияти ҳақида очиқ суҳбат
07:53 / 31.08.2023
Судьяликка талабгорлар синовларда нега 0 балл олганига изоҳ берилди
18:07 / 26.08.2023