Ўзбекистон | 07:44 / 05.03.2022
5526
4 дақиқада ўқилади

Товарларни ҳудудлар бўйича идентификациялаш тартиби белгиланди

Фото: Shutterstock

Президент томонидан “Географик кўрсаткичлар тўғрисида”ги қонун имзоланди

Қонун нормалари географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган. Қонун товар келиб чиққан жой номларини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Қонун қуйидагиларни ўз ичига олади:

географик кўрсаткич тушунчаси. Бу товарни муайян географик объект ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификацияловчи белги, унда товарнинг сифати, ном қозонганлиги ёки бошқа хусусиятлари (бундан буён матнда товарнинг хусусиятлари деб юритилади) унинг географик жиҳатдан келиб чиқишига сезиларли даражада боғлиқ бўлади;

географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органини белгилаш. Бу Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигидир;

географик кўрсаткични рўйхатдан ўтказиш ва уни бекор қилиш тартиби. Географик кўрсаткич муайян географик объектда жойлашган ва ушбу объектнинг номидан ўзи ишлаб чиқараётган товарни белгилаш учун фойдаланаётган бир неча юридик ёки жисмоний шахснинг (алоҳида ҳолларда, агар бошқа шахслар мавжуд бўлмаса ёхуд улар талабномани беришда иштирок этиш истагини билдирмаса, битта шахснинг) талабномасига кўра рўйхатдан ўтказилиши мумкин. 

Географик кўрсаткичнинг рўйхатдан ўтказилганлиги:

  • товарни реестрда кўрсатилган хусусиятлар билан ишлаб чиқаришнинг имконияти йўқлиги муносабати билан;
  • чет эл юридик ёки жисмоний шахслари товар келиб чиққан мамлакатда мазкур географик кўрсаткичга доир ҳуқуқини йўқотганлиги муносабати билан Апелляция кенгашининг қарори асосида бекор қилинади;
  • географик кўрсаткичлар сифатида рўйхатдан ўтказилмайдиган белгиларни белгилаш. 

Қуйидаги белгилар географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилмайди:

  • товар қайси географик объект чегарасида дастлаб ишлаб чиқарилган ёки фуқаролик муомаласига киритилган ва ишлаб чиқарилиш жойи билан боғлиқ бўлмаган муайян турдаги товарнинг белгиси сифатида Ўзбекистонда умумий истеъмолга киритилган бўлса, ўша географик объектнинг белгиси;
  • айни бир турдаги товарга нисбатан географик кўрсаткич ёки товар келиб чиққан жой номи сифатида рўйхатдан ўтказилган белги;
  • ўсимлик навининг ёки ҳайвон зотининг номини ифодаловчи белги, агар бундай географик кўрсаткичдан фойдаланиш товар хусусида истеъмолчини чалғитса ва бошқалар.

Қабул қилинган қонун географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани бериш, унинг амал қилиш муддати, гувоҳномага ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, уни ҳақиқий эмас деб топиш ва тугатиш тартибини белгилайди. Гувоҳнома географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқи реестрда рўйхатдан ўтказилганидан кейин уч иш куни ичида агентлик томонидан берилади.

Гувоҳноманинг эгаси географик кўрсаткичдан қонунга зид бўлмаган ҳар қандай усулда фойдаланишга, шу жумладан:

  • ишлаб чиқарилаётган, сотувга тақдим этилаётган, сотилаётган, кўргазмаларда ва ярмаркаларда намойиш этилаётган ёки бошқача тарзда Ўзбекистон ҳудудида фуқаролик муомаласига киритилаётган ёхуд шу мақсадда сақланаётган ёки ташилаётган ёхуд республика ҳудудига олиб кирилаётган товарларда, товарларнинг ёрлиқларида, ўровларида;
  • товарларни фуқаролик муомаласига киритиш билан боғлиқ бўлган бланкаларда, ҳисобварақларда, бошқа ҳужжатларда ва босма нашрларда;
  • товарларни сотиш тўғрисидаги таклифларда, шунингдек эълонларда, пешлавҳаларда ва рекламада фойдаланишга ҳақли.

Мавзуга оид