Ўзбекистон | 14:36 / 07.03.2022
13877
1 дақиқада ўқилади

Бўзатов тумани ҳокими ўзгарди

Фото: Жўқарғи Кенгес / Камал Алланиязов

Бўзатов тумани ҳокими лавозимига Камал Алланиязов тайинланди. Бу ҳақда Жўқарғи Кенгес матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Камал Алланиязов қишлоқ хўжалиги соҳасида турли лавозимларда фаолият олиб борган.

2019 йилдан шу вақтга қадар Бўзатов тумани ҳокими бўлган Маҳмуд Кайпанов бошқа лавозимда иш бошлаган. Ҳозирча унинг айнан қайси лавозимга ўтгани ҳақида қўшимча маълумот берилмади.

Маҳмуд Кайпанов

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Қорақалпоғистонда Ички ишлар вазири ва Мўйноқ тумани ҳокими ўзгарганди.

Мавзуга оид