Ўзбекистон | 10:52 / 11.03.2022
7525
1 дақиқада ўқилади

10 кунда «права» олиб бермоқчи бўлган автомактаб ўқитувчиси ушланди 

Андижон шаҳрида 10 кун муддатда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган автомактаб ўқитувчиси ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон шаҳар бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида, “Ватанпарвар” ташкилотининг Андижон автомобил мактаби ўқитувчиси Ш.С. фуқаро М.га танишлари орқали 10 кун муддатда “Е” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқув дарсларига қатнашмасдан олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бундан олдин Сирдарёда фуқарога ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланганди.

Мавзуга оид