«Ибратли оила» кўкрак нишони таъсис этилди
“Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган оилалар учун “Ибратли оила” кўкрак нишони таъсис этилди.
Ҳужжатга кўра, “Ибратли оила” кўкрак нишони 15 май – Халқаро оилалар кунида топширилади.
Бундан ташқари, фармон билан алимент тўловчининг бошқа қарздорлиги бўлганда, қарздордан ундирилган маблағлар алимент тўловлари бўйича қарздорлик тўлиқ қоплангандан сўнг бошқа қарзларига ўтказилиши белгиланди.
Алимент тўлашдан бўйин товлаётган ва қидирув эълон қилинган шахслар тўғрисидаги маълумотлар МИБнинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади ва давлат ОАВларида тарқатилади.
Алимент тўловчидан 3 ойда алимент ундириш имкони бўлмаганда жамғармадан алимент тўловлари тўлаб берилади ҳамда кейинчалик қарздордан суд қарорисиз мажбурий тартибда ундириб олинади.
Мавзуга оид
15:31 / 23.12.2024
Новосибирскда оғир вазиятга тушиб қолган ёш оила Ўзбекистонга қайтарилди
10:55 / 13.12.2024
Камбағал оилаларга бириктирилган раҳбарларнинг 1 минг нафари натижа кўрсата олмади
16:28 / 02.12.2024
Болаликдаги қийинчиликлар миянинг ривожланишини секинлаштиради — тадқиқот
09:52 / 26.11.2024