Ўзбекистон | 12:19 / 11.03.2022
22280
1 дақиқада ўқилади

Паст Дарғомда аёл ва унинг қизи ўлдириб кетилди

Паст Дарғом туманида фолбинлик билан шуғулланган аёл ва унинг қизи ўлдириб кетилгани ҳақида Kun.uz манбаси хабар бермоқда. Қотиллик жорий йилнинг 8 март куни содир этилган бўлиши мумкин.

Самарқанд вилояти прокуратураси ушбу хабарни тасдиқлади. Прокуратурага кўра, 2022 йил 10 март куни соат 14:30 лар атрофида туманнинг Эсабой маҳалласида яшовчи фуқаро А.Н. ва унинг қизи В.Қ.нинг мурдаси яшаш хонадонида қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Терговни Паст Дарғом туман прокуратураси олиб бормоқда. Жиноятни фош этиш юзасидан тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилмоқда.

Манбага кўра, марҳума А.Н. фолбинлик билан шуғулланган.

Мавзуга оид