Жамият | 20:04 / 15.03.2022
11863
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда Damas уриб юборган 12 ёшли қиз вафот этди

Дастлабки суриштирувда Damas ҳайдовчиси маст бўлгани ва машинани белгиланган меъёрдан ошириб бошқариб келаётгани аниқланган.

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 11 март куни Оқдарё тумани Пичоқчи маҳалласидан ўтувчи йўлда одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Тез ҳаракатланиб келаётган Damas машинаси Пичоқчи маҳалласида яшовчи 12 ёшли қизни уриб юборган. Оқибатда оғир тан жароҳатлари олган қиз касалхонада вафот этган.

Дастлабки суриштирувларда Damas ҳайдовчисининг спиртли ичимлик таъсири остида бўлгани ва машинани белгиланган меъёрдан оширган ҳолда катта тезликда бошқариб келаётгани аниқланган.

Аввалроқ, Пайариқ туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир этган Nexia ҳайдовчиси вафот этганди.

Мавзуга оид