Навоийда 200 гектар яйловни 250 миллион сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Навоий ва Сурхондарё вилоятларида ер майдонларини сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.А. ўзига ижара шартномасига асосан Томди давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан ажратилган, чорвачиликка мўлжалланган 200 гектар яйловни фуқаро А.Т.га 250 млн сўмга сотган вақтида ушланган.
Департаментнинг Бандихон туман бўлими ва ДХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса Жарқўрғон тумани ирригация бўлими ходими Х.А. фуқаро У.га туман ҳокимлиги захирасидаги 15 сотих ер майдонини 60 млн сўмга сотган вақтида қўлга олинган.
Ер сотиш билан боғлиқ яна бир жиноят Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида содир этилган. Фуқаро У.Э. “Б.В.” хусусий корхонаси раҳбари Б.га ўзини туман ҳокимлиги ходими сифатида таништириб, унга аукцион савдоларисиз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун саноат зонасидан 5 сотих ер майдонини 1 200 АҚШ доллари эвазига олиб беришни ваъда қилган. У келишилган пулдан 500 АҚШ доллари олаётганда департамент ҳамда ДХХнинг Шўрчи тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
14:48 / 18.12.2024
Навоийда 33 ёшли эркак ўлдирилиб, Зарафшон дарёсига ташлаб юборилди
10:49 / 15.12.2024
Андижон ва Навоийда ноқонуний ер сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
13:10 / 11.12.2024
Навоийда электромонтёр 12 кишининг номига кредит олиб, онлайн қиморга ютқазиб қўйди
16:26 / 07.12.2024