CIT: Россия Украина чегарасига қўшин олиб келишда давом этмоқда
Россия Украина чегараси яқинига ҳарбийлар ва муҳандислик техникаларни олиб келишда давом этмоқда. Conflict Intelligence Team таҳлилчилари шундай хулосага келишган.
CIT хабарида ёзилишича, 17 март куни Ростов-Донда олинган видеолардан бирида танклар ортилган эшелонни кўриш мумкин, Россия темирйўллари базаси маълумотларига кўра, бу поезд Приморье ўлкасидан келган. 18 март куни шаҳардан шимолда олинган яна бир видеода эса юк машиналари ва зирҳли транспортлар ортилган эшелон ҳаракатланади — катта эҳтимол билан у Кавказдан ёки Краснодар ўлкасидан йўлга чиққан.
Таҳлилчилар жанговар техникалардан ташқари муҳандислик машиналари ҳам ташилаётганини хабар қилишган. Хусусан, Иркутск областида кўплаб РЭМ-КЛ ва МТП-А2 русумли ҳарбий эвакуаторларни кўришган, бундай техникалар бузилиб қолган ёки ташлаб кетилган техникаларни ташишда фойдаланилиши мумкин. Санкт-Петербург шаҳри атрофида 18 март куни понтон парклари (вақтинчалик кўприкни сувда кўтариб туриш учун хизмат қиладиган таги ясси қайиқ ёки кема) ортилган эшелонга гувоҳ бўлишган.
CIT хабарида қайд этилишича, қўшин ташланиши интенсивлиги ҳозирда бир ой олдингига қараганда анча паст. Таҳлилчиларнинг баҳоларига кўра, Россияда ҳали ҳаракатга келтирилмаган 40тагача батальон-тактик гуруҳлари бўлиши мумкин, улардаги ҳарбийлар сони 20 мингдан ошади. «Албатта, ушбу бўлинмаларнинг тайёргарлиги ва жанговар қобилияти бўйича саволлар бўлади», — дея қайд этади CIT.
Мавзуга оид
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
22:14 / 21.12.2024
Украинада аскарлар етишмаётгани сабаб ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбийларини юбориш буюрилди
20:38 / 21.12.2024
Курск областининг Рилск шаҳри ўққа тутилди
18:44 / 21.12.2024