Ўзбекистон | 09:37 / 29.03.2022
17215
1 дақиқада ўқилади

Шовот туманига янги ҳоким тайинланди

Хоразм вилояти, Шовот тумани ҳокими лавозимига Одилбек Ортиқов тасдиқланди.

Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги

Халқ депутатлари Шовот тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. 

Шовот тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Ҳакимбой Отахонов ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Хоразм вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Одилбек Садуллаевич Ортиқов Шовот тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Сессия ишида Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов қатнашди ва сўзга чиқди. 

Мавзуга оид