Ўзбекистон | 19:42 / 30.03.2022
19039
1 дақиқада ўқилади

Ҳисор қўриқхонасида қор қоплони фотоқопқонга тушди

Қашқадарёдаги Ҳисор давлат қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқон яна бир бош қор қоплонини камера объектига муҳрлади.

Қўриқхонанинг Танхоздарё бўлими давлат назоратчиси Жамшид Бердалиев томонидан қўйилган фотоқопқон тасвирига тушган қор қоплони йирик жуссалиги билан ажралиб туради. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар қилди.

Қўмитанинг қайд этишича, қор қоплони бугунги кунда дунё миқёсида ноёб тур ҳисобланиб, халқаро “Қизил китоб”га киритилган. Мушуксимонлар оиласига мансуб бу ноёб жониворни мамлакатимизда муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Жумладан, Ҳисор давлат қўриқхонасида қор қоплонининг эркин яшаш тарзи ва кўпайиши учун доимий муҳофаза чоралари амалга ошириб келинади.

Ҳисор давлат қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқонлар феврал ойида ҳам икки марта қор қоплонини тасвирга олганди.

Мавзуга оид