Ўзбекистон | 07:33 / 31.03.2022
3518
2 дақиқада ўқилади
2022 йилда саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг «2022 йилда ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- 2022 йилда ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ўтказиш режа-жадвали;
- 2022 йилда республика тармоқлараро саноат ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби;
- 2022 йилда ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш чора-тадбирлари режаси.
Ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ушбу ярмаркаларни ташкил этувчи ҳамда уларда иштирок этувчи томонларнинг ўз маблағлари ҳисобидан мустақил равишда амалга оширилади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация марказига:
- ҳафталик, ойлик ва йиллик асосда иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларнинг алоҳида турлари кесимида ўртача шаклланган нархлар бўйича маълумотларни доимий равишда жойлаштириш;
- республикадаги иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларнинг алоҳида турлари бўйича рўйхатни шакллантириш ва доимий равишда янгилаб бориш топширилди.
Мавзуга оид
20:23 / 10.12.2024
Ёғ-мой маҳсулотлари экспортига рухсат берилиши мумкин
09:40 / 31.10.2024
Тошкентда "Ипак йўлида туризм" халқаро сайёҳлик ярмаркаси ўтказилади
21:14 / 28.08.2024
Президент ҳар бир вилоятнинг саноатга ихтисослашган туманлари бўйича дастур ишлаб чиқиш топшириғини берди
07:16 / 20.08.2024