Ўзбекистон | 14:39 / 04.04.2022
6134
2 дақиқада ўқилади

ДТМ абитуриентларни сохта тест китоблари сотилаётганидан огоҳлантирди

ДТМ 2021 йил тест саволлари тўпламини чиқармаган. Бироқ дўконларда сохта китоблар пайдо бўлди.

“Ижтимоий тармоқларда Давлат тест маркази томонидан янги тестлар тўплами чиққани ҳақида фейк хабарлар тарқалди. Китоб дўконларидан бориб атайлаб шу китобларни топиб келдик. 2021 йилнинг тест китоблари сохта – ДТМ томонидан чиқарилмаган.

Бу китоблар ичидаги саволларнинг тахминан 50 фоизи ДТМнинг диагностик тестларидан олинган, улар ҳам хато билан киритилган. Қолган 50 фоизи эса бизга тегишли эмас. Шу сабабли огоҳ бўлишингизни сўраймиз”, дея муносабат билдирди Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов.

Сардор Ражабовнинг қайд этишича, албатта, бу китобни чиқарганларга қонуний чора кўрилади. ДТМ бу бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат қилади.

Қўшимча қилинишича, бу йил ДТМ абитуриентлар тайёргарлик кўриши учун тўпламлар чиқармаган. Бироқ унинг ўрнига диагностик тестларни йўлга қўйган. Унга my.dtm.uz орқали буюртма бериш мумкин. Бундан ташқари, ташкилотнинг Telegram-боти орқали ҳам диагностик тестларга буюртма бериш мумкин. Бот орқали пулли ва бепул тестларни олиб ишлаш мумкин. 

Мавзуга оид