Тошкентда янги кўринишдаги бекатлар ўрнатилмоқда
Тошкент шаҳрида намунавий лойиҳа асосида янги кўринишдаги бекатлар ўрнатилмоқда. Бу ҳақда пойтахт транспорт бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг биринчи чорагида намунавий лойиҳалар асосида 14 та автобус бекатлари реконструкция қилинган.
Пойтахт транспорт бошқармасига кўра, бу Ўзбекистон президентининг 2022 йил 2 февралдаги "Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг ижросига кўра амалга оширилмоқда.
Бундан олдин Тошкентда автобус оралиқ бекатлари намунавий дизайн асосида ташкил этилиши хабар берилганди.
Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида намунавий дизайн асосида автобус оралиқ бекатларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинган.
Ҳужжатда Тошкент шаҳрида автобус бекатлари намунавий лойиҳасини йўловчилар, шу жумладан, аҳолининг имконияти чекланган гуруҳлари учун қулай шарт-шароитлар яратилишини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш ҳамда мазкур бекатлар жойлаштириладиган ер майдонларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик фойдаланишга бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилган.
Мавзуга оид
16:35 / 23.12.2024
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
13:54 / 19.12.2024