Жамият | 21:04 / 10.04.2022
14117
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда қалбаки 6900 долларни сотмоқчи бўлган гуруҳ қўлга олинди
Тошкент шаҳрида божхоначилар қалбаки валюталар савдосига чек қўйди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда қалбаки пул, қимматли қоғозларни тайёрлаш ва улар билан муомала қилишнинг олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилган.
Натижада Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 3 нафар шахс олдиндан тил бириктириб, бошқа бир фуқарога қалбаки 6 минг 900 долларни ноқонуний тарзда сотаётган вақтда қўлга олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:01 / 31.03.2024
Тошкентда қалбаки пуллар бериб фуқароларни алдаган 2 нафар шахс ушланди
08:40 / 24.12.2023
Андижонда қалбаки 500 минг долларни айирбошлашга уринган шахслар қўлга олинди
18:17 / 03.07.2023
Бухорода 100 минг сўмлик қалбаки банкнота ишлаб чиқарган жиноий гуруҳ ушланди
16:53 / 14.02.2023