Ўзбекистон | 07:37 / 11.04.2022
5582
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон Ўзбекистоннинг эмланганлик тўғрисидаги сертификатларини тан олди 

Фото: Павел Бедняков

Ўзбекистон ва Қирғизистон эмланганлик тўғрисидаги сертификатлари ўзаро тан олинди. Бу ҳақда Санэпидхизмат матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон ҳукумати ва Қирғизистон ҳукумати миллий даражада COVID-19 пандемиясига қарши курашиш борасида, шу жумладан, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда амалга ошираётган кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни баҳолаган.

Томонлар давлатлари ҳудудини COVID-19 инфекцияси кириб келиши ва тарқалишидан юқори даражада ҳимоя қилиш юзасидан кўрилаётган қатъий ва кенг кўламдаги чора-тадбирлар муҳимлигини таъкидлаган.

Томонлар давлатларининг қонунчилигига мувофиқ, ваколатли органлар томонидан берилган COVID-19'гa қарши эмланганликни тасдиқловчи расмий сертификатларни ўзаро тан олади. Келишув жорий йил 26 мартидан кучга кирди.

Бундан олдин Ўзбекистон ва Қозоғистон эмланганлик тўғрисидаги сертификатлари ўзаро тан олингани хабар берилганди

Мавзуга оид