Ўзбекистон | 16:22 / 12.04.2022
12842
1 дақиқада ўқилади
Бухорода иккита туман прокурори ўзгарди
Бухоро вилоятининг Шофиркон ва Когон туманларига янги прокурорлар тайинланди.
Бош Прокурорнинг буйруғига асосан Баҳодир Ғуломов Когон тумани прокурори лавозимида иш бошлади. У тайинловга қадар Бухоро вилояти прокуратураси суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Когон туманининг собиқ прокурори Бекзод Ярашев Шофиркон тумани прокурори лавозимига тайинланган.
Шофиркон тумани прокурори Аббос Эшмуродов эса Бош прокуратура вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига ўтказилган.
Мавзуга оид
10:37 / 04.11.2024
Шофирконда 9 ёшли қизига жароҳат етказган онага жиноят иши қўзғатилди
11:26 / 07.08.2024
90 минг доллар пора билан ушланган Когон тумани прокурори 15 йилга қамалди
17:10 / 23.03.2024
“Ҳайдовчидан бир неча марта тезликни оширмаслигини сўрадик” – Бухородаги мактаб ўқувчилари билан бўлган автоҳалокат тафсилотлари
10:53 / 20.03.2024