Ўзбекистон | 15:19 / 18.04.2022
28468
1 дақиқада ўқилади

1 майдан пенсия ва нафақалар миқдори оширилиши мумкинми?

Ижтимоий тармоқларда май ойидан Ўзбекистонда нафақа ва пенсиялар миқдори 10 фоизга оширилиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Молия вазирлигининг маълум қилишича, вазирликка пенсия ва нафақаларни инфляциядан кам бўлмаган миқдорда ошириб бориш вазифаси юклатилган ва ушбу йўналишда доимий равишда иш олиб борилади. Яъни пенсияларни ошириш вазифаси доимо кун тартибида.

Қўшимча қилинишича, пенсия ва нафақалар миқдорини ошириш бўйича хабарлар расмий манбалар орқали эълон қилинади.

Ўз навбатида Молия вазирлиги ҳам пенсия ва нафақаларнинг кейинги ойдан ошиши ҳақидаги хабарларни тўлиқ инкор этмади.

Аввалроқ, пенсия ва нафақаларни банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилингани хабар қилинганди.

Маълумот учун, охирги марта бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 2021 йилнинг 1 сентябридан 1,1 баробарга оширилганди.

Мавзуга оид