Ўзбекистон | 07:50 / 21.04.2022
8133
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда тезликни оширган BMW лицей ёнида дарахтга урилиб, ағдарилиб кетди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида BMW ағдарилиб кетди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.

2022 йилнинг 20 апрель куни тахминан соат 07:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани, Ниёзбек кўчасидаги International House Tashkent академик лицейи қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

1994 йилда туғилган К.Ж. “BMW” русумли автомашинани бошқарган вақтида тезликни ошириб, руль бошқарувини йўқотган. Натижада, автомашина йўл четидаги дарахтга урилиб, ағдарилиб кетган. 

Ҳайдовчи ва салони ичида бўлган бир нафар йўловчи олган тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилишган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Мавзуга оид