Жиззахда маст чўпон икки нафар шеригини пичоқлаб ўлдирди
Уч нафар чўпон маст қилувчи ичимлик истеъмол қилиб ўтирганида улар ўртасида жанжал келиб чиққан. Оқибатда маст ҳолатда бўлган чўпон икки нафар шеригини ўлдирган ва воқеа жойидан қочиб кетган.
Жиззах вилояти прокуратураси ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 13 апрель куни Фориш туманидаги “Эгизбулоқ” МФЙга қарашли Кўктепа ҳудудидаги фермер хўжаликларининг бирига қарашли чўпон уйида уч нафар чўпон ўртасида бошланган жанжал қотиллик билан тугаган.
Чўпоннинг уйида вақтинча яшаб, чўпонлик қилиб келаётган, 1977 йилда туғилган фуқаро М.Ғ. ушбу ҳудудда чўпонлик қилиб келаётган таниши, 1977 йилда Пахтакор туманида туғилган Ж.Х. ва 1973 йилда шу туманда туғилган Х.Х. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирганда ўрталарида жанжал келиб чиққан.
Оқибатда, М.Ғ. маст ҳолатда ёнида бўлган ошхона пичоғи билан Ж.Х. ва Х.Х.ларнинг кўкрак қафасига бир неча марта тан жароҳати етказиб, уларни қасддан ўлдириб, воқеа жойидан яширинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:44 / 04.01.2025
Нукусда маст аскар 6 кишини пичоқлади. 1 киши вафот этган
18:00 / 03.01.2025
Россияда қорбобо кийимидаги эркак қарзи учун дўкон эгасини отиб ўлдирди
15:06 / 28.12.2024
Жиззах вилоятининг янги ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
23:25 / 22.12.2024