Ўзбекистон | 07:20 / 28.04.2022
4961
1 дақиқада ўқилади

Андижонда 4 балли ер силкиниши содир бўлди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан 03:28 да ер силкиниши содир бўлди. 

Эпицентр: Андижон вилояти, Хонобод тумани. Зилзила координаталари: 40,79 градус шимолий кенглик; 73,06 градус шарқий узунлик. 

Магнитуда М=4,1. Чуқурлик 15 км. Ер силкиниши эпицентри Тошкентдан 327 км жануби-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши сезилиш кучи:

  • Хонобод туманида 4 балл, 2 км;
  • Қўрғонтепа туманида 3 балл, 16 км;
  • Жалақудуқ туманида 2 балл, 37 км;
  • Хўжаобод туманида 2 балл, 44 км.

Мавзуга оид