Спорт | 00:24 / 28.04.2022
31313
2 дақиқада ўқилади

«Насаф» ўз тарихида илк бор ОЧЛ 1/8 финалига йўл олди

Фото: ПФЛ

Осиё Чемпионлар Лигасида 6-тур ўйинлари давом эттирилди. 

Е гуруҳида «Насаф» сўнгги турда Иорданиянинг «Ал Виҳдат» (6) клуби билан жанговар дуранг қайд этди. Марко Станоевич ва Ҳусайн Норчаевнинг голлари қаршиликларни кейинги босқичга олиб чиқди. 

Шу тариқа «Насаф» гуруҳда 9 очко билан 2-ўринни қўлга киритиб, ўз тарихида илк бор ОЧЛ плей-оффига йўлланма олди. 

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Ал Файсали» (9) Қатарнинг «Ас Садд» (4) жамоаси билан ўйнайди. Аммо мезбонлар натижадан қатъи назар қўшимча кўрсаткичлардаги устунлик эвазига 1-ўриндан пастга тушиб кетмайди ва плей-оффда қатнашади.

Рўзиқул Бердиев жамоаси 1/8 финалда В гуруҳи ғолиби, Саудия Арабистонининг «Аш Шабоб» клуби билан тўқнаш келади. Нимчоракфинал беллашувлари 2023 йил 3-4 февраль кунлари бўлиб ўтади.

ОЧЛ. Е гуруҳи. 6-тур
Ал Виҳдат — Насаф 2:2

27 апрель. Саудия Арабистони
Голлар: Муҳаммад Анас (34), Абу Таҳа (82) — Марко Станоевич (3), Ҳусайн Норчаев (59).
Ал Виҳдат — Аҳмад Наввас, Муҳаммад Абуҳашеш, Муҳаммад Аддмеири, Абу Амара (Абу Таҳа, 75), Холид Ассам (Анас Ҳамад, 61), Аҳмад Исраиваҳ (Аҳмад Ҳайкал, 75), Фирас Шилбая, Тариқ Хаттоб, Кларенс Жуниор Битанг, Муҳаммад Анас, Аҳмад Самир.
Насаф — Абдувоҳид Неъматов, Ҳусниддин Алиқулов, Шароф Муҳитдинов, Дилшод Саитов, Иван Соловьев (Суҳроб Нуруллоев, 63), Ҳусайн Норчаев (Семир Смайлагич, 63), Баҳром Абдураҳимов (Мурол Раҳматов, 90+1), Акмал Мозговой, Ойбек Бозоров, Марко Станоевич, Умар Эшмуродов.
Огоҳлантиришлар: Шилбая (9), Битанг (43).

Мавзуга оид