Ўзбекистон | 12:52 / 28.04.2022
10137
1 дақиқада ўқилади

Самарқандлик хаттот 60х80 ҳажмдаги катта Қуръон китобини ёзиб тугатди

Китоб 310 варақ ва 620 саҳифадан иборат бўлиб, хаттот уни ёзиб тугатиш учун 3 йил вақт сарфлаган.

Фото: t.me/sammuslimuz

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Самарқанд вилояти вакиллиги ахборот хизматининг хабар беришича, самарқандлик хаттот Абдужалил Эргашев 60х80 ҳажмдаги катта Қуръон китобини ёзиб тугатган.

Хабарда маълум қилинишича, хаттот уч йил давомида Қуръон китобини 310 варақ, 620 саҳифага араб куфий хатида ёзишга муваффақ бўлган.

Қайд этилишича, катта ҳажмдаги Қуръон китоби қўлбола усулда тайёрланган Самарқанд қоғозига ёзилган. Ушбу қоғозлар узоқ йиллар ўз сифатини йўқотмасдан туриши ҳамда нам тортмаслиги ва ивимаслиги билан шуҳрат қозонган.

Маълумот учун, Қуръоннинг йирик ва энг қадимий нусхаларидан бири – «Усмон Мусфаҳи» ҳам Ўзбекистонда, «Мўйи Муборак» мадрасасида сақланади. 

Мавзуга оид