Ўзбекистон | 16:38 / 29.04.2022
9596
1 дақиқада ўқилади

Прокуратура ЎзДЖТУ талабаси ўз жонига қасд қилгани юзасидан маълумот берди

Расмий хабарга кўра, марҳум 21 ёшли йигит 2-курс талабаси бўлган. Ҳодиса сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Фото: abt.uz

Бош прокуратура Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети 2-курс талабаси университет 4-қаватидан ўзини пастга ташлаб, жонига қасд қилгани бўйича расмий ахборот берди.

Маълум қилинишича, воқеа бугун, 29 апрел куни соат 08:10 ларда рўй берган. Марҳум талаба (эркак) 2001 йилда Наманган вилоятида туғилган.

Ҳодиса сабабларини аниқлаш, иш учун аҳамиятли бўлган из, далил ва бошқа муҳим буюмлар инсон таъсири оқибатида йўқолиши ёки шикаст етказилишининг олдини олиш мақсадида, жиноят процессуал қонунчилигига риоя қилган ҳолда, Учтепа туман прокуратураси томонидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид