Жаҳон | 14:32 / 04.05.2022
12627
1 дақиқада ўқилади

Беларусда кутилмаганда ҳарбий машғулотлар бошланди

Қайд этилишича, текширув ўтказишдан мақсад, шахсий таркибнинг инқирозли вазиятларга тайёрлиги ва салоҳиятини баҳолашдан иборат.

Фото: AP

Беларусда тезкор жавоб қайтариш кучлари салоҳиятини кутилмаганда текширувдан ўтказиш бошланди.

Текширув давомида ҳарбий қисм ва бўлинмалар жанговар шайлик ҳолатига ўтиш, белгиланган ҳудудларга жойлашиш ва ўқув-жанговар вазифаларни бажариш каби машғулотларни ўтказади. 

Ҳарбий қисм ва бўлинмалар нотаниш ҳудудларда тез ўзгарадиган шароитларда ҳаракат қилади, дейилади Беларус мудофаа вазирлиги хабарида.

Қайд этилишича, текширув ўтказишдан мақсад, шахсий таркибнинг инқирозли вазиятларга тайёрлиги ва салоҳиятини баҳолашдан иборат.

Текширувга жалб этиладиган кучлар таркиби босқичма-босқич оширилиши айтилмоқда.

Таъкидланишича, «ушбу тадбирлар Европа ҳамжамияти учун ҳам, қўшни давлатлар учун ҳам ҳеч қандай хавф туғдирмайди».

Мавзуга оид