Ўзбекистон | 10:26 / 05.05.2022
9721
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдан Фарғона ва Наманганга қўшимча парвозлар йўлга қўйилди

2022 йил 5 май куни Uzbekistan Airways АЖ Фарғона ва Наманганга қўшимча қатновларни амалга оширади.

Фото: Kun.uz

Авиакомпания хабарига кўра, бу Фарғона водийсида ноқулай об-ҳаво шароити юзага келгани ҳамда йўловчиларга ҳаракатланиш учун қулайлик яратиш мақсадида қилинмоқда.

Қўшимча авиақатновлар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади (маҳаллий вақт билан):

HY-085/086 Тошкент – Фарғона – Тошкент йўналиши
Тошкентдан жўнаб кетиш 15:00, Фарғонага етиб бориш 16:00, Фарғонадан жўнаб кетиш 17:00, Тошкентга етиб бориш 18:00

HY-095/096 Тошкент – Наманган – Тошкент йўналиши
Тошкентдан жўнаб кетиш 19:00, Наманганга етиб бориш 20:00, Намангандан жўнаб кетиш 21:00, Тошкентга етиб бориш 22:00.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан 3 фоизлик чегирма билан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкинлиги айтилган.

Бундан олдин Тошкент - Андижон - Тошкент йўналишида поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилиши хабар берилганди.

Фарғона водийсидаги ноқулай об-ҳаво шароити ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилганлиги боис, поездлар ҳаракати ҳамда йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсад қилинган.

Йўловчиларга харид қилинган чипталар қиймати 100 фоиз миқдорда қайтариб берилади.

Шунингдек, водий вилоятларида ҳаракатланадиган электропоездлар ҳаракат жадвалига ҳам ўзгартириш киритилади.

Мавзуга оид