Спорт | 14:00 / 06.05.2022
23668
1 дақиқада ўқилади

2022 йилги Осиё ва Параосиё ўйинлари номаълум муддатга қолдирилди

Фото: AP

2022 йил кузида Ҳанчжоуда бўлиб ўтиши керак бўлган XIX Осиё ва IV Параосиё ўйинлари номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда турнирнинг ташкилий қўмитаси маълум қилди.

Хитойдаги коронавируснинг янги тўлқини билан боғлиқ вазият мусобақанинг кечиктирилишига сабаб бўлди.

Осиё ва Параосиё ўйинларининг янги саналари кейинроқ эълон қилинади.

Маълумот ўрнида, мусобақа ўтказиладиган Ҳанчжоу Хитойнинг энг йирик шаҳри — Шанҳай яқинида жойлашган. Шанҳайда эса яқинда бир ҳафталик карантин жорий этилган эди.

Аввалроқ ташкилотчилар Пекинда бўлиб ўтган қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг муваффақиятли тажрибасидан сабоқ олиб, Осиё ва Параосиё ўйинларини ҳам ана шу режа асосида ўтказишларини маълум қилишганди.

Мавзуга оид