Иқтисодиёт | 13:41 / 06.05.2022
24349
2 дақиқада ўқилади

Гўшт ва ёғни ҚҚСдан озод қилиш муддати узайтирилди

Гўшт, ўсимлик ёғи ва картошка импорти 2022 йилнинг охиригача қўшилган қиймат солиғига тортилмайди.

Фото: iStock

Солиқ кодексига ўзгартишлар киритилди. Асосий ўзгаришлар Ўзбекистонга ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, соя данагини олиб кириш, шунингдек ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилишини ўз ичига олади. Илгари бу муддат 2022 йил 30 апрелгача эди.

Гўштни (мол гўштини, қўй гўштини), тирик ҳайвонларни (молни ва қўйни) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистонга олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилди.

Шунингдек, товуқ гўшти, музлатилган балиқ ва тирик паррандаларга қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз 2022 йил 30 апрелгача этиб ўзгартиришсиз қолдирилди.

2022 йил 1 январдан 2031 йил 1 январгача Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлар:

  • фойда, айланмадан олинадиган, ижтимоий ва даромад солиғини 1 фоизда тўлайди;
  • юридик шахсларнинг мол-мулк, ер ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларини 1 фоизда тўлайди.

Бўялган мато ва газламани ҳамда тайёр тикув-трикотаж маҳсулотини экспорт қилувчи тадбиркорлар 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача ижтимоий солиқни 1 фоиз тўлайди.

Мавзуга оид