Жаҳон | 14:48 / 10.05.2022
12750
2 дақиқада ўқилади

Юн Сок Ёл Корея Республикаси президенти сифатида қасамёд қилди 

Унинг қайд этишича, бугунги кунда Жанубий Корея кўплаб инқирозлар, жумладан, пандемия, етказиб бериш занжирининг бузилиши, иқлим инқирози, чегара ортидаги қуролли низолар билан тўқнаш келган. 

Фото: Reuters

Юн Сок Ёл Корея Республикаси президенти сифатида қасамёд қилди

"Бизнинг авлоднинг бурчи – либерал демократия ва гуллаб-яшнаган бозор иқтисодиёти тамойиллари таъминланган, халқаро ҳамжамият олдидаги бурчларини бажарадиган, ўз халқига тегишли мамлакат қуриш", - деди Юн Сок Ёл инаугурация маросимида.

Унинг қайд этишича, бугунги кунда Жанубий Корея кўплаб инқирозлар, жумладан, пандемия, етказиб бериш занжирининг бузилиши, иқлим инқирози, чегара ортидаги қуролли низолар билан тўқнаш келган. Янги президент энергетика бозори ва дунёдаги озиқ-овқат билан боғлиқ вазиятни ҳам тилга олди.

"Кўплаб мамлакатларда, хусусан, Корея Республикасида иқтисодий ўсиш суръатининг рекорд даражада пасайиши ва ишсизлик даражасининг ошиши қайд этилмоқда", - деди Юн Сок Ёл.

Унинг сўзларига кўра, бу муаммоларни "сиёсий жараён" ҳал этиши лозим эди, аммо "демократия инқирози" сабабли бу содир бўлмади. Кореянинг янги президенти мамлакатдаги мавжуд муаммолар ҳал қилинишига ишонч билдирди. 

Инаугурация маросими мамлакат парламенти биноси олдидаги майдонда бўлиб ўтди. Маросимга 41 мингга яқин киши таклиф этилди.

Жанубий Кореяда президент сайлови 9 март куни ўтказилди. Унда Юн Сок Ёл 48,56 фоиз овоз олиб ғолиб бўлди. 

Мавзуга оид